Ромелу Лукаку "Наполи"га ўтди.
Ҳужумчининг "Челси"дан трансфери ҳақида клуб президенти Аурелио Де Лаурентис маълум қилди.
"Хуш келибсиз Ромелу!", дея де Лаурентис твиттерда хабар қолдирди.
Инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, бельгиялик форвард билан шартнома 2027 йилнинг июнига қадар тузилган.
Ушбу трансфер Неапол клубига 30 миллион евро ва бонуслар келтирди.