Кириш Регистрация
21/12 00:45 Верона 0-1 Милан
21/12 01:00 Жирона 3-0 Вальядолид
21/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Манчестер Сити
21/12 18:00 Хетафе 0-1 Мальорка
21/12 19:00 Торино 0-2 Болонья
21/12 20:00 Брентфорд 0-2 Ноттингем Форест
21/12 20:00 Ипсвич 0-4 Ньюкасл
21/12 20:00 Вест Хэм 1-1 Брайтон
21/12 20:15 Сельта 2-0 Реал Сосьедад
21/12 22:00 Женоа 1-2 Наполи
21/12 22:30 Кристал Пэлас 1-5 Арсенал
21/12 22:30 Осасуна 1-2 Атлетик Бильбао
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид - Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм - Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта - Эмполи
22/12 22:30 Леганес - Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас - Эспаньол
23/12 00:45 Монца - Ювентус
23/12 01:00 Бетис - Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе

Александр Хомяков: «Келинглар, хурсандчилик қилайлик»

Баҳо:
+ | -

Ярим финал ўйинидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида «Андижон» бош мураббийи Александр Хомяков қатнашди.

— Ажойиб ғалаба билан табриклайман. Ҳозир ҳиссиётларингиз қандай?

— Албатта, ажойиб. Бундай ғалабадан кейин барчаси ёқимли. Келинглар, хурсандчилик қилайлик. Барча мухлисларни, жамоамни, ҳамма-ҳаммани ғалаба билан табриклайман. Дарҳақиқат, бу тарихий ғалаба бўлди. Ҳозир бирор жойида ўхшади ёки ўхшамади, дейиш қийин. Энг асосийси, биз ғалаба қозондик. Ҳозир ўйин ҳақида тўлиқ таҳлил қилмайликда, хурсандчилик қилишни давом эттирайлик. Йигитларга катта раҳмат. Улар ўйинни ташлаб юборишмади, охиригача курашишди. Омад биз томонда бўлди.

— Бир неча кун аввал чемпионатда жамоангиз «Сурхон»га ютқазганди. Бу сафар анча жиддий қаршилик кўрсатдинглар. Шундан кейин рақибни яхши ўрганганмидингиз? Бунинг сири нимада?

— Ҳамма сирни очишим керакми (кулади)? Рақибни ўрганиб чиққандик. Улар ҳам бизнинг кучли ва кучсиз жиҳатларимизни таҳлил қилиб чиқишган. Қўлимиздан келганича бугун яхши ўйин кўрсатишга ҳаракат қилдик. Бундай учрашувларда асосий вақтда дуранг бўлса, кимдир жисмонан ва руҳан яхши тайёрланган бўлса, ўйинда ютиб кетади. Иккала жамоа ҳам бир-бирини яхши ўргангани кўриниб турди. Ўйин давомида гол ўтказиб юбормадик. Рақиб бизни яхши ўрганган экан. Улар ҳам финалда ўйнашга лойиқ эди, деб ўйлайман. Қайсидир жиҳатларда ўйинимиз ўхшамади, қайсидир пайтларда ўхшади. Бизга омад кулиб боқди.

— Самиев пенальтидан гол ура олмаганида қандай ҳиссиётлар бўлди?

— Қандай ҳиссиёт бўлиши мумкин? Пенальти бу лотерея. У гол уриши керак эди. У ердаги вазият ҳақида фикр билдириш қийин. Албатта, жавобгарлик ва масъулият бор. Қайтанга, бундай паллада дарвозабонга осон. Чунки тўпни тепадиган футболчида масъулият жуда юқори бўлади. У қадар ҳиссиётга берилмадим. Яна вақтимиз ва имкониятимиз борлиги учун ишонч билан кутиб тургандим. Битта пенальтидан фойдалана олмаганимиз билан ютқазмаслигимизни ва имкониятимиз борлигини билардим. Ғалабага ишонгандим.

— Бектемир Абдуманнонов биринчи даврадан кейин негадир олдингидек ёрқин ўйин кўрсата олмаяпти. Бугун ҳам захирага олинаётганида норози кайфиятда бўлди...

— Кўриб турибсиз, жамоа ўйини инқироз ҳолатида эди. Чемпионатдаги кетма-кет 4 та мағлубият ҳам футболчиларнинг руҳиятига салбий таъсир кўрсатган. Ҳа, қанотлардаги футболчиларимизнинг ўйини тўлиқ ўхшамаяпти. Бу тўғри. Ҳужумлар ва қарши ҳужумлар ва қанотлардан ўйин ташкил қилишимизда муаммоларимиз борлигини ва биринчи даврага нисбатан яхши эмаслигини билиб турибмиз ва уларни бартараф қилишга ҳаракат қиляпмиз. Кубок финалига чиққанимиздан кейин энди бироз танаффус бўлади. Чемпионат бошлангунича ўзимизга келиб олиб, камчиликларимизни ҳал қилишга ҳаракат қиламиз.

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 06:14, 31.08.2024.
Ўқилди: 1313 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.