Ярим ҳимоячи Герман Валера Мадриднинг “Атлетико” клубидан “Валенсия”га ўтди.
"Валенсия" 22 ёшли футболчи билан 4 йиллик шартнома имзолаганини эълон қилди. AS хабарига кўра, у эркин агент сифатида шартнома имзолаган.
Футболчи сўнгги 2 мавсумни Сегундада ижара асосида ўтказган, у ерда "Андорра" ва "Сарагоса"да тўп тепган.