Кириш Регистрация
23/04 00:00 Манчестер Сити 2-1 Астон Вилла
23/04 00:30 Барселона 1-0 Мальорка
23/04 16:30 Наманган ФА 1-3 Бунёдкор
23/04 16:30 Бухоро 2-0 Локомотив
23/04 17:00 Навоий ФА 0-9 Пахтакор
23/04 20:15 ОКМК 3-2 Насаф
23/04 21:30 Торино 2-0 Удинезе
23/04 21:30 Кальяри 1-2 Фиорентина
23/04 21:30 Женоа 0-2 Лацио
23/04 21:30 Парма 1-0 Ювентус
23/04 22:00 Сельта 3-0 Вильярреал
23/04 22:00 Атлетик Бильбао 1-0 Лас-Пальмас
24/04 00:00 Арсенал 2-2 Кристал Пэлас
24/04 00:30 Хетафе 0-1 Реал Мадрид
24/04 00:30 Алавес 1-0 Реал Сосьедад
24/04 22:00 Осасуна - Севилья
24/04 22:00 Леганес - Жирона
25/04 00:30 Атлетико - Райо Вальекано
25/04 00:30 Бетис - Вальядолид
25/04 23:45 Аталанта - Лечче

Фарҳод Бекмуратов: «Тарих яратишимиз кераклигини билиб тургандик»

Баҳо:
+ | -

«Андижон» Ўзбекистон Кубоги ярим финалида «Сурхон»ни пенальтилар сериясида 5:4 ҳисобида мағлуб этиб, тарихда биринчи марта финалга йўл олди.

Учрашувда захирадан майдонга тушиб ўйинни кучайтирган футболчилардан бири ярим ҳимоячи Фарҳод Бекмуратов эса «Андижон» матбуот хизматига таассуротлари билан ўртоқлашди.

— Авваламбор, тарихий ғалаба билан бутун Андижон аҳлини табриклайман. Тарих яратганимиздан хурсандман. Бизга ишонганлар учун раҳмат. Клубимиз ҳомийидан вилоятимиз ҳокимигача катта миннатдорчилик билдирамиз. Чемпионатда 4 та ўйинда ютқазганимиз бироз қийинчилик туғдирди. Лекин ярим финалга яхши тайёргарлик кўргандик. Чунки ўзимиз ҳам тарих яратишимиз кераклигини билиб тургандик. Худога шукр, юзимиз ёруғ бўлди. Энди насиб қилса финалда ҳам ўзимизни кўрсатиб, ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Унгача чемпионатда яна 3 та тур бор. Ўша учрашувларда ҳам муносиб ўйин кўрсатиб, мухлисларимизни хурсанд қиламиз, деган умиддаман.

— Асосий ва қўшимча вақтларда ҳисоб очилмагач, барчаси пенальтилар сериясида аниқланди. Ўша лаҳзаларда нималар хаёлингиздан ўтди?

— Тўғриси, ич-ичимдан ютишимизни билиб тургандим. Аслида биринчи таймни ўзида 3 та гол урсак бўларди. Майли, насиб. Ҳаммаси пенальтилар сериясига ёзилган экан. Шахром Самиев гол уролмаган пайтда ҳам кўнглим ютишимизни сезиб турганди. Худога шукр, юзимиз ёруғ бўлди ва ғалаба қозонди.

— Финалда «Навбаҳор» билан ўйин. Қайси рақибни кутгандингиз?

— Рости, қизиғи йўқ эди. Негаки, фақат ўз ўйинимиз ҳақида ўйлаётгандим. Уларга эътибор бермадим. Мухлисларимизни хурсанд қилиш биз учун энг асосийси эди.

— Насиб қилса, бу биринчи финалингиз...

— Ҳа, биринчи финалим. Бунгача 2018 йили «Локомотив» сафида Ўзбекистон чемпиони бўлганман. Шунингдек, про лига ғолибига ҳам айланганман. Худо хоҳласа, Кубок финалида ютиб, уни совринларим қаторига қўшиб қўйишга ҳаракат қиламан.

Манба: andijanfc.uz
Киритилди: 20:14, 31.08.2024.
Ўқилди: 1362 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz