Франция чемпионатининг 3-туридан ўрин олган бир нечта ўйинлар кеча оқшом бўлиб ўтди.
«ПСЖ» сафарда «Лилль» клуби меҳмони бўлиб, ишончли ғалабани қўлга киритди. Парижликлар биринчи бўлиб сўнгида Витинья (пенальтидан) ва Барколя томонидан урилган голлар эвазига 2 та тўп фарқи билан олдинга ўтиб олишди.
Ўйин тугашига 12 дақиқа қолганида мезбонлар битта жавоб тўпини киритишди. Қўшиб берилган дақиқаларда эса Коло-Муани "ПСЖ"нинг учинчи голини уриб, ўйинга нуқта қўйди.
"Пари Сен-Жермен" ушбу ғалабадан кейин 9 очко билан жадвалда якка пешқадамга айланди. "Лилль" ҳисобида 6 очко мавжуд.
Франция чемпионати, 3-тур
Лилль – ПСЖ 1:3 (0:2, 1:1)
1 сентябрь, 23:45, «Пьер Моруа»
Голлар: 0:1 – 33, пенальти Витинья, 0:2 – 36 Барколя, 1:2 – 78 Жегрова, 1:3 – 90+2 Коло-Муани.
Лилль – Шевалье, Алессандро, Манди (Менье, 65), Диаките, Харальдссон (Сахрауи, 46), Жегрова, Гудмундссон, Сантуш (Кабелла, 85), Гомес (Мукау, 46), Андре, Байо (Дэвид, 65).
ПСЖ – Доннарумма, Бералдо, Пачо, Маркиньос, Хакими (Меюлю, 84), Жоау Невеш (Фабиан Руис, 65), Витинья, Заир-Эмери, Барколя (Ли Кан Ин, 74), Асенсио (Дуэ, 65), Дембеле (Коло-Муани, 74).
Огоҳлантиришлар: Бералдо (24), Алессандро (31), Мукау (47), Доннарумма (84), Диаките (90+1).