"Барселона" вингери Ламин Ямал ўз ўйини билан футбол оламини ҳайратда қолдиришда давом этмоқда.
17 ёшли вундеркинд "блауграна"нинг янги Ла Лигадаги тўртта бошланғич ўйинининг бирортасида ҳам голда иштирок этмасдан майдонни тарк этмади. Яқинда "Вальядолид" билан 7:0 ҳисобида якунланган учрашувда испаниялик футболчи иккита голли узатмани амалга оширди.
«Агар Ямал шу даражада ўйнашда давом этса, у 20 ёшга тўлгунга қадар «Олтин тўп»ни қўлга киритади - бу мисли кўрилмаган ютуқ бўлади. Мен ҳаётимда ҳеч қачон бундай нарсани кўрмаганман, сиз ҳам, ишончим комил. Қайси клубни қўллаб-қувватлашингиз муҳим эмас, бу футболчига сеҳрли таёқча тегиб кетганини тан олиш керак», - дея журналист Лаутаро дел Кампо сўзларини келтиради Barca Universal.