"Ливерпуль"нинг собиқ футболчиси Даниэль Старриж Муҳаммад Салоҳ жамоани тарк этмоқчи эмас, деб ҳисоблайди.
Мисрлик футболчи шартномасидаги мавжуд вазиятдан норозилигини билдириб, эҳтимол у сўнгги мавсумни жамоада ўтказаётганини айтди.
Шунга қарамай, Старрижнинг сўзларига кўра, "қизиллар" ҳужумчиси муддати тугайдиган шартномасини узайтириб, қолмоқчи.
“Агар у эркин агентга айланса, ҳайрон қоламан. Салоҳ "Ливерпуль"да деярли ҳамма нарсага эришди. Унинг сўзларига қараганда, у қолишни хоҳлайди. Ўйлайманки, агар "Ливерпуль" унга оқилона таклиф билдирса, у қолади. Унинг қолишига умид қиламан, Салоҳ ажойиб”, - дея инглиз футболчисининг сўзларини келтиради Sky Sports.