Кириш Регистрация

Осиё чемпионатида биринчи ўринни эгаллаган дзюдочиларимиз юртимизга қайтди

Баҳо:
+ | -

Корея Республикасининг Мунгёнг шаҳри мезбонлик қилган дзюдо бўйича Осиё чемпионатида муваффақиятли қатнашган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ҳам юртимизга қайтиб келди.

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида делегациямизни Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси ўринбосарлари Зафар Қаҳрамонов, Атабек Исмаилов, терма жамоалар менежери Элдор Қаҳҳоров ва бошқа мутасаддилар кутиб олишди.

Икки кунлик беллашувлар якунига кўра, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 7 та олтин, 3 та кумуш, 3 та бронза, жами 13 та медал билан 17 давлат орасида умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади. Икки кун давомида Корея заминида 7 бор давлатимиз мадҳияси янграб, миллий ғуруримиз ҳисобланган байроғимиз баланд кўтарилди.

Осиё чемпионатида шоҳсупага кўтарилган дзюдочиларимиз:

Олтин медал соҳиблари

-48 кг: Лазиза Ҳайдарова
-60 кг: Муродил Муродиллаев
-66 кг: Замоҳшари Бекмуродов
-70 кг: Барчиной Қодирова
-78 кг: Ширинжон Йўлдошева
-90 кг: Шаҳзодхўжа Шарипов
-100 кг: Муҳаммадсодиқ Содиқов

Кумуш медал совриндорлари

-66 кг: Дилшодбек Ҳамроев
-73 кг: Ҳожиакбар Тошев
+100 кг: Фазлиддин Рафиков

Бронза медал совриндорлари

-52 кг: Муҳайё Аҳматова
-57 кг: Деспина Бочкова
-81 кг: Мардон Равшанов.

Киритилди: 09:03, 03.09.2024.
Ўқилди: 670 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [9051]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6565]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5435]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3781]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3581]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2639]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2415]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2381]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2367]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2311]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик