Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

«Гулистон»нинг ишончли ғалабаси

Баҳо:
+1 | -

"Гулистон" ва "Олмалиқ" жамоалари чемпионат доирасида ўзаро тўқнаш келишган ва Гулистонда бўлиб ўтган баҳсда ҳисоб очилмаганди. Бу сафар эса Бахтиёр Ашурматов шогирдлари 2та тўп фарқи билан ғалаба қозониб, жавоб баҳси олдидан Ўзбекистон кубогининг чорак финалига чиқиш имкониятини яхшилаб олишди.

Учрашувдаги дастлабки хавфли вазият 2-дақиқада содир этилди. Бунда Элёр Жаҳоновдан тўпни қабул қилиб олган Алишер Шоғуломов чамаси 25 метрлардан меҳмонлар дарвозасини нишонга олди. Аммо унинг кучли зарбасини олмалиқликлар посбони Мақсадмурот Шомуродов қийинчилик билан бартараф этди.

Шундан кейин майдонда вазият тенглашди. 35-дақиқада мезбонлар ҳимоячиси Акбар Саттаев “Олмалиқ” ярим ҳимоячиси Зафар Тўраевга нисбатан қўполлик ишлатди. Самандар Шодмоновнинг чамаси 22 метрлардан йўллаган кучли зарбасини Хислат Чилматов майдон ташқарисига чиқариб юборди. 39-дақиқага келиб рақиб дарвозаси ишғол қилинди. Алишер Шоуғуломов-Элёр Жаҳонов-Миржалол Қурбоновлар томонидан уюштирилган ҳужумни Раббим Ҳасанов давом эттирди ва тўпни меҳмонлар жарима майдончаси ичига оширди. Тўпга биринчи бўлиб етиб келган Илёс Хайров яқин масофадан Мақсадмурот Шомуродовни доғда қолдириб, ҳисобни очди 1:0.

Танаффус чоғида ўз устозларидан керакли кўрсатмаларни олган пойтахт вилояти вакиллари иккинчи бўлимни кўтаринки кайфиятда бошлаб, майдон эгалари дарвозасига жиддий таҳдид солишди. Аммо Хислат Чилматов дарвоза чизиғи устида тўпни ушлаб олди. 58-дақиқада Алишер Шоғуломовнинг юришини Мақсадмурот Шомуродов йўққа чиқарди. 78-дақиқада олмалиқлик ҳимоячи Евгений Гоголь ҳужумчи Алишер Шоғуломовга нисбатан ўйин қоидасини бузди. Ҳимоячи Бобур Акбаровнинг зарбаси бироз ноаниқ кўриниш олди. 89-дақиқада ишлатилган қўполлик учун Сарвар Жўраев жарима зарбасини ажойиб тарзда амалга оширди. У чамаси 25 метрлардан Мақсатмурот Шомуродовни доғда қолдирган ҳолда, ҳисобни янада мустаҳкамлади - 2:0.

Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал. Биринчи учрашув
«ГУЛИСТОН» – «ОЛМАЛИҚ» 2-0
Голлар: Иляс Хайров (39), Сарвар Жўраев (89)
Огоҳлантиришлар: Алишер Шоғуломов (57), Сарваржон Жўраев (72) - Евгений Гоголь (78)
«Гулистон»: 16. Хислат Чилматов, 21.Миржалол Қурбонов, 3.Акбар Саттаев, 23. Сарвар Жўраев, 25.Элёр Жаҳонов, 7. Раббим Ҳасанов (4.Жасур Отажонов, 70), 10. Зафар Қорақулов (Собир Усмонхўжаев, 46), 28.Иляс Хайров, 27. Константин Боев (11. Носир Отақўзиев, 73), 17.Алишер Шоғуломов.
«Олмалиқ»: 1.Мақсадмурод Шомуродов, 5.Евгений Гоголь, 20.Дарко Станоевич, 2.Тимур Кагиров, 6.Акмал Рустамов, 8.Зафар Тўраев, 24.Диёр Туропов (Исроил Эргашев, 46), 11.Зоҳир Пиримов (23. Шерали Жўраев, 73), 18.Самандар Шодмонов, 9.Зафар Полвонов, 10.Мўйдин Мамазулумов (21. Шахбоз Эркинов, 62).   
Ҳакамлар: Азиз Асимов, Руслан Серазитдинов, Алишер Усманов, Бахтиёр Юлчараев

Неъматжон Аҳмедов

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:10, 27.04.2013.
Ўқилди: 4818 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.