"Бешиктош"нинг чап қанот ҳимоячиси Семиҳ Қиличсой "Спартак" футболчисига айланиши мумкин.
Журналист Мурат Ўзеннинг хабар беришича, "қизил-оқлар" 19 ёшли футболчининг трансфери бўйича расмий таклиф тайёрламоқда.
Шунингдек, футболчи айни дамда жароҳат олгани ҳам қайд этилган.
Transfermarkt портали Қиличсойни 12 миллион еврога баҳоламоқда. Ўтган мавсумда у Туркия чемпионатида 23та ўйинда майдонга тушиб, 11та гол урган ва 4та голга ассистентлик қилган.