"Лестер Сити"нинг янги ҳимоячиси ва "Аталанта"нинг собиқ футболчиси Калеб Околи яқинда Италия терма жамоаси йиғинидаги матбуот анжуманида Буффон ҳақида гапирди.
Бу унинг янги мураббий Лучано Спалетти қўл остидаги илк чақируви бўлди, чунки Италия Миллатлар лигаси доирасида Франция ва Исроилга қарши ўйинларга тайёргарлик кўрмоқда.
"Буффон жуда эмоционал нутқ сўзлади ва бу мени дарҳол ҳайратга солди. Мен унинг терма жамоадаги ролини дарҳол англадим ва ишончим комилки, бундан буён биз яна ҳаммани Италиянинг кучига ишонтирамиз.
Буффон бу мамлакат шарафини ҳимоя қилиш муҳимлигини айтди ва мен буни уддалашимизга ишонаман", – деди Околи.