“Барселона” ва Испания терма жамоаси вингери Ламин Ямал футбол бўйича навбатдаги жаҳон рекордини ўрнатди.
17 ёшли футболчи "Олтин тўп" учун 30 та даъвогар орасида эди - тўлиқ рўйхатни чоршанба куни France Football эълон қилди. Footmercato маълумотларига кўра, Ямал тарихдаги нуфузли индивидуал мукофотга номзод бўлган энг ёш футболчи бўлди. Испаниялик футболчи 2011 йилда 19 ёшида совринга даъвогарлик қилган Неймарнинг натижасидан ўзиб кетди.
Ламин Ямал Евро-2024да ғолиб чиқди ва турнирнинг энг яхши ёш футболчиси сифатида тан олинди. Вундеркинд ўтган мавсумда “Барселона” сафида 50 та ўйин ўтказиб, 7 та гол ва 9 та голли узатмани амалга оширган.