Кириш Регистрация

РФПЛ. «Анжи» яна ютқазди

Баҳо:
+ | -

Россия премьер-лигасининг 26-туридан ўрин олган Москванинг «Спартак» ва Махачқалъанинг «Анжи» жамоалари ўртасидаги учрашувда москваликлар ишончли ғалабани қўлга киритишди.

Аввалига Ким Чельстрем «спартакчилар»ни олдинга олиб чиққан бўлса, 65-дақиқада Владимир Габулов рақиб футболчисини сўнгги умид чораси сифатида тўхтатиб қолган деб топилди. Габулов майдондан четлатилган бўлса, Дмитрий Комбаров пенальтини аниқ амалга ошириб «Спартак» ғалабасини мустаҳкамлади.

Махачқалъаликлар таркибида Ўзбекистон терма жамоаси яримҳимоячиси Одил Аҳмедов тўлиқ 90 дақиқа мобайнида ҳаракат қилди. Бироқ Одил жамоасининг мағлубиятдан қутулиб қолишига ёрдам бера олгани йўқ.

Россия премьер-лигаси
26-тур

СПАРТАК – АНЖИ 2:0 (1:0)
Голлар: Чельстрем (5), Д. Комбаров (69, пенальти).
Спартак: Дикань, Макеев, Брызгалов, Боккетти, Д. Комбаров, Вукоевич (Хурадо, 77), Чельстрем, Макгиди, Дзюба (Эменике, 54), Яковлев, Ари (Билялетдинов, 86).
Анжи: Габулов, Агаларов (Помазан, 68), Логашов, Ж.Карлос, Спахич, Жирков, Одил Аҳмедов, Жусилей, Шатов (Смолов, 70), Виллиан, Это′О.
Огоҳлантиришлар: Спахич (23), Вукоевич (27), Агаларов (50), Смолов (88).
Четлатиш: Габулов (65, Анжи).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 18:36, 28.04.2013.
Ўқилди: 6112 марта.
Фикрлар: 32 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.