"Барселона" ҳимоя ва ярим ҳимоя чизиғини кучайтириш ниятида ва шунинг учун "Байер"нинг марказий ҳимоячиси Жонатан Та ва "Бавария"нинг таянч ярим ҳимоячиси Йозуа Киммих билан шартнома имзолашга тайёр. Бу ҳақда Mundo Deportivo хабар бермоқда.
Манбага кўра, "кўк-анорранглилар" бу футболчиларни 2025 йилнинг ёзида, яъни клублар билан шартномалари тугайдиган вақтда сотиб олмоқчи.
Таъкидланишича, "Барселона" ўз ниятини Танинг агентига аллақачон билдирган. Бундан ташқари, Каталония клуби бош мураббийи Ханс-Дитер Флик ўзи "Бавария"да бирга ишлаган Киммихнинг жамоага келишини кутмоқда.
Жорий мавсумда Та барча турнирларда тўртта ўйинда қатнашиб, фойдали ҳаракатларни амалга ошира олмади.
Transfermarkt порталида берилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 30 миллион еврони ташкил қилади.