Англия терма жамоаси бош мураббийи Ли Карсли давлат мадҳиясини куйлаш нияти йўқлигини айтди.
Гарет Саутгейт кетганидан кейин тайинланган терма жамоанинг вақтинчалик бош мураббийи Миллатлар лигасидаги илк учрашувини Ирландия Республикасига қарши ўтказади. Ўйин бугун Дублинда бўлиб ўтади.
Карсли Бирмингемда туғилган, аммо футболчи сифатида Ирландия шарафини халқаро миқёсда ҳимоя қилган.
"Бу мадҳияни куйлаш мен Ирландия терма жамоасида ўйнаганимда доим муаммоларга дуч келганман.
Ўйинолди машғулот ва майдонга чиқиш ўртасидаги паузага мадҳиялар билан кечикиш қўшилди. Шу сабабли, мен ҳеч қачон бундай қилмаганман. Мен доимо ўйинга ва учрашувдаги илк ҳаракатларимга эътибор қаратганман. Ўша пайтда бу мени чалғитиши мумкинлигидан жуда хавотирда эдим. Мен бор эътиборимни футболга қаратганман ва буни мураббий сифатида инобатга олганман.
Биз 21 ёшгача бўлган терма жамоа билан ҳам давлат мадҳиясини ижро этдик ва ўша пайтда тўлиқ эътиборимни қаратишим керак эди. Мен жамоани рақиб қандай ташкил этиши, ўйиндаги биринчи ҳаракатларимиз ҳақида ўйладим.
Мен иккала мадҳияни ҳам ҳурмат қиламан ва улар ҳар икки давлат учун қанчалик муҳимлигини тушунаман" - деди Карсли.