Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте жамоа ярим ҳимоячиси Дани Ольмонинг ҳолати ҳақида гапирди.
"Ольмо Сербия билан ўйинда кучли зарба олди. У ҳозирча ўзини қандай ҳис қилаётганини билмаймиз, аммо бугун у биз билан машғулот ўтказмайди", деди испаниялик мураббий журналистларга.
Миллатлар лигасининг 1-туридан ўрин олган Сербия – Испания учрашуви голсиз дуранг билан якунланди.