Украина терма жамоаси сўнгги тўртта ўйиннинг иккитасида мағлуб бўлди.
Сергей Ребров шогирдлари бугун Миллатлар лигасида Албанияга имкониятни бой берди (1:2).
17 июндан бери украиналиклар Евро-2024да Руминиядан мағлуб бўлишди (0:3) ва Белгия билан дуранг ўйнашди (0:0). Бу вақт ичида ягона ғалаба Словакия устидан қозонилган (2:1).
10 сентябрь куни Украина терма жамоаси меҳмонда Чехияга қарши ўйинда майдонга тушади.