Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

«Андижон» назорат ўйинида «Бунёдкор»ни мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Кеча «Андижон» ва «Бунёдкор» клублари ўзаро назорат ўйинида майдонга тушишди.

Андижонликларнинг бир қатор ўйинчилари ушбу учрашувда қатнаша олмадилар. Легионер ҳужумчи Шахром Самиевни Тожикистон терма жамоаси ихтиёрида эканлигидан хабардорсиз. Ҳужумчи Рустам Турдимуродовда енгил жароҳат борлиги учун бугунги учрашувни ўтказиб юборди. Фарҳод Соҳибжоновнинг эса эртага никоҳ тўйи муносабати билан унга дам берилди. Шунингдек, мураббийлар бугун асосан ёш дарвозабонларга имконият беришга қарор қилдилар. 

«Бунёдкор»га қарши ўйинда барчасини ягона гол ҳал қилди. Биринчи бўлим охирларида Бектемир Абдуманноновнинг қанотдан узатган тўпини россиялик ҳужумчи Лука Згурский дарвоза тўрига жойлаб қўйди ва баҳс охиригача 0:1 ҳисоби ўзгармади. Шу тариқа, «Андижон» сафарда «Бунёдкор»га қарши ўртоқлик учрашувида ғалаба қозонди.

«Андижон»нинг бошланғич таркиби: Моҳир Комилов, Илдар Маматказин, Ислом Маматказин, Абдулвоҳид Ғуломов, Абдураҳмон Комилов, Илҳом Абдуғаниев, Леван Арвеладзе, Дамир Темиров, Сардор Азимов, Бектемир Абдуманнонов, Лука Згурский.
Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: Владимир Бубаня, Вагиз Галиулин, Муҳаммадкарим Тоиров, Илҳом Алижонов, Любиша Петсел, Фарҳод Бекмуратов, Абинур Нуримбет, Максим Сарраф.

Манба: andijanfc.uz
Киритилди: 07:55, 08.09.2024.
Ўқилди: 848 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик