Англия терма жамоасининг собиқ футболчиси Жон Барнс "Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Райан Гравенберхнинг жорий мавсумдаги ўйинларини юқори баҳолади.
Нидерландиялик футболчи янги бош мураббий Арне Слот қўл остида "қизиллар"нинг асосий таркибидан жой олди: ярим ҳимоячи Премьер-лигадаги учта ўйинни ҳам алмаштирмасдан ўтказди ва жамоа учта ғалабага эришди - умумий ҳисобда 7:0.
"Гравенберхнинг олтинчи рақамдаги ўйини Андреа Пирлонинг худди шу ролдаги ўйинини эслатади. У меҳнаткаш ҳимоячидан кўра кўпроқ ҳужумкор таянч ўйинчи, тўпда ўзини қулай ҳис қилади", - деди 1987 йилдан 1997 йилгача "Ливерпул"да ўйнаган Барнс.