Лионель Месси ўзининг футбол кумирини айтишда иккиланмади ва бу Диего Марадона ёки Пеле эмас эди.
Мессини илҳомлантирган асосий футболчи "Ривер Плейт", "Валенсия" ва "Бенфика" клубларида ўйнаган аргентиналик "сеҳргар" Пабло Аймар эди.
"Аргентиналиклар учун ҳар доим биринчи ўринда турадиган Марадонадан ташқари, Пабло Аймар исми ҳам бор, у мен энг кўп ҳавас қилган футболчи эди. Мен уни жуда яхши кўрардим", – деди Месси.
2015-йилда Аймар футболдан кетганида, Месси ўзининг Facebook'даги расмий саҳифасида ватандошини “буюк футболчи ва “менинг кумирларимдан бири” деб олқишлади ҳамда унга миннатдорчилик билдирганди.