Германия терма жамоаси ҳужумчиси Дениз Ундав Нидерландия терма жамоасига қарши Миллатлар лигаси учрашуви (2:2) ҳақида гапирди. Футболчи гол урди.
"Миллий терма жамоадаги биринчи голимдан хурсандман, лекин чиндан ҳам яхши жамоага қарши ўйинда уч очкони қўлга киритсак, бундан ҳам хурсанд бўлардим.
Биз ёмон бошладик, аммо гол ўтказиб юборганимиздан кейин жуда яхши ўйнадик. Биз ўйинни назорат қилдик ва ажойиб имкониятларга эга бўлдик. Биз қандай ўйнаганимиздан фахрланишимиз мумкин.
Ўтказиб юборилган голдан сўнг улар ўз ишини давом эттиришди. Бизда режа бор эди ва ҳали деярли 90 дақиқа бор эди.
Танаффусда 2:1 ҳисобида олдинда бораётгандик, шунинг учун бизда ғалаба қозониш учун яхши имконият бор эди.
Лекин биз бу натижани қабул қилишимиз мумкин", - дея Ундавнинг сўзларини келтиради УEФА расмий сайти.