"Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси Жеймс Мэддисон клубнинг кубокларсиз йиллари ҳақида гапирди.
Жамоа сўнгги бор бундан 16 йил олдин соврин ютган.
"Бу ҳақда оммавий ахборот воситаларида тез-тез ёзилади ва бу "Тоттенхэм" ва клуб обрўси учун қандайдир қора доғдир. Бизда бу масъулият бор, тарихни ўзгартиришга ва совринларни қўлга киритишга ҳаракат қилиш бизнинг бурчимиздир. Бу ҳақда гапиришдан қочмаслигимиз керак. Бундай клуб, шундай тоифадаги таркибга эга, совринлар учун курашишга масъулдир" - деди Мэддисон Optus Sport нашрига.