Бундан роппа-роса 25 йил муқаддам, 1999 йилнинг 12 сентябрида дарвозабон Икер Касильяс «Реал» сафида дебют қилган эди. Бу Испания чемпионати доирасида Бильбаода «Атлетик»га қарши сафар учрашувида содир бўлди. Касильяс бутун 90 дақиқа ўйнади ва икки бор гол ўтказиб юборди. Ўша ўйин 2:2 ҳисобида дуранг билан якунланган.
Кўп ўтмай, 1999/2000 йилги мавсумда Касильяс «Реал Мадрид»нинг асосий дарвозабони бўлди. Умуман олганда, дарвозабон «Лос-Бланкос» сафида 725 та расмий ўйин ўтказиб, 751 та гол ўтказиб юборган.
Эслатиб ўтамиз, Икер Касильяс 2020 йилда юраги билан боғлиқ муаммолар туфайли фаолиятини якунлаган.