"ПСЖ"да спорт маслаҳатчиси лавозимини эгаллаб турган Луиш Кампуш "Барселона" вингери Ламин Ямал ҳақида гапирди. Ёзда матбуотда Париж клуби ёш испанияликни жаҳон футбол рекорди эвазига 250 миллион еврога сотиб олишга тайёрлиги ҳақида маълумот тарқалди. "Барселона" рад жавобини берди.
“Менга Ламин Ямал ёқади, лекин менга бизнинг футболчиларимиз ҳам ёқади – Дембеле, Ли Канг Ин, Асенсио. Уларнинг барчаси юқори савиядаги футболчилар.
Ямалнинг жуда яхши эканлиги билан баҳслашиш аҳмоқлик бўларди. У ажойиб ўйинчи", - деган функционер.