"Ньюкасл" бош мураббийи Эдди Хау ярим ҳимоячи Сандро Тоналининг ҳолати ҳақида гапирди. Сентябрда Тонали Италия терма жамоасининг Миллатлар лигасидаги иккита ўйинида 90 дақиқа майдонга тушди.
"Ўйлайманки, терма жамоада ўйнаш Тоналига фойда келтирди. У яхши ўйнади ва ғолиб жамоа аъзоси эди. Бу Сандро учун жуда яхши бўлди. Ишончим комилки, ҳозир унинг аҳволи яхши. Бу унинг қайтишининг дастлабки ҳафталари ва биз унинг мавжудлигидан хурсандмиз", деди Хау матбуот анжуманида.
"Ньюкасл" Премьер-лигадаги навбатдаги ўйинини 15 сентябрь, якшанба куни "Вулверхэмптон"га қарши ўтказади.