Бугун чемпионлар лигаси ярим финали доирасида «Реал» ва «Боруссия» жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтишидан хабарингиз бор.
Биринчи ўйинда «Реал» 1:4 ҳисобида имкониятни бой берган ва бугун уларни рақиб нечта гол уришига қараб, учта тўп фарқи билан ғалаба қаноатлантиради. Демак жамоа учта ва ундан кўпроқ гол уриши керак. Бу жуда қийин вазифа бўлиб кўриниши мумкин, лекин Моуриньо бошчилигидаги «Реал» 33 да ўйинда бундай натижага эришган. Бу «Бернабео»даги ўйинларнинг 39,2 фоизини ташкил қилади.
Бундан ташқари «Реал» саккиз марта 4:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Юқоридаги 33 учрашувнинг тўққизтаси чемпионлар лигасига тўғри келади. Яъни лигадаги тўққиз ўйинда жамоа учта ва ундан ортиқ тўп фарқи билан зафар қучган.
«Реал» бу мавсумда уй учрашувларида гол уриш бўйича рекорд натижага эришди. Яъни ҳар ўйинда 3,25тадан гол. 24 учрашувда 78 та гол.
Шундай экан ҳали Моуриньо жамоаси билан хайрлашишга шошилманг. Бу жамоа нималарга қодир эканини барчамиз биламиз. «Реал» бугун ўз шонли тарихи, испан футболи ва албатта, миллионлаб, балки миллиардлаб мухлислари учун ўйнайди. Бугун зўр ўйин бўлади.
Охирги фикрлар манбадан ташқари.