"Эвертон" Премьер-лига тарихида биринчи марта мавсум бошида барча 4 ўйинда мағлуб бўлди.
Англия лигасида бу 65 йил ичида биринчи марта "ирислар" билан содир бўлди.
Эътиборлиси, сўнгги икки ўйинда мерсисайдликлар 2:0 ҳисобида олдинда бораётган бўлса-да, якунда “Астон Вилла” (2:3) ва “Борнмут”га (2:3) мағлуб бўлди.
Аввалроқ, "Эвертон" "Тоттенхэм" (0:4) ва "Брайтон"га ҳам (0:3) мағлуб бўлганди.