"Тоттенхэм" бош мураббийи Анже Постекоглу жамоанинг ҳимоядаги стандарт вазиятлар билан боғлиқ муаммолари ҳақидаги саволга жавоб берди.
Якшанба куни “Тоттенхэм” дербида “Арсенал”га ютқазди (0:1). Учрашув тақдирини Габриэлнинг 64-дақиқада бурчак тўпидан сўнг урган голи ҳал қилди.
“Биламан, мен жуда яхши биламан, одамлар мени стандартларга аҳамият бермайди деб ўйлашади. Бу ҳақда чексиз гапиришимиз мумкин. Юқорида айтиб ўтилганидек, биз доимо стандартлар устида ишлаймиз. "Арсенал"га қарши ўйинда биз жуда яхши ўйнадик, аммо концентрациянинг бир марталик бузилиши бизга жуда қимматга тушди. Биз бундан сабоқ оламиз”, - деди Постекоглу ўйиндан кейинги интервьюсида.