Мадриднинг “Реал” клуби марказий ҳимоячиси Эдер Милитао Чемпионлар лигасидан ўрин олган “Штутгарт”га қарши ўйинда жамоасига ёрдам бера олмайди.
Бу ҳақда журналист Мигель Анхел Диас ижтимоий тармоқларида хабар берди. Эслатиб ўтамиз, бир неча ҳафта олдин Милитао жароҳат олган ва шу сабаб "Реал"нинг сўнгги ўйинларини ўтказиб юборган эди.
Эдер аллақачон умумий гуруҳ билан машғулотларни қайта бошлаган, бироқ бразилиялик марказий ҳимоячи ҳали ўйинларда тўлиқ иштирок этишга тайёр эмас.