Рафа Мир "Валенсия" томонидан қўлланилган жазони қабул қилди.
Эслатиб ўтамиз, испан клуби футболчини жинсий зўравонлик гумонлари билан боғлиқ вазият туфайли жаримага тортган ва Ла Лигада икки ўйинга дисквалификация қилган эди.
Ҳужумчи жазони қабул қилди, унга кўра у маошининг 7 фоизидан 25 фоизигача жарима тўлашга мажбур бўлади. У шу ҳафта гуруҳ машғулотларига қўшилади, аммо 21 сентябрь куни "Жирона"га қарши ўйинни ўтказиб юборади.
Tribuna Deportiva нашри хабарига кўра, "Валенсия" интизомий ишни ёпиқ деб ҳисоблайди, чунки Мир санкцияларга эътироз билдирмаган. Форвард имкон қадар тезроқ клуб билан муаммони ҳал қилмоқчи ва келаси сешанба куни "Осасуна"га қарши ўйинда иштирок этмоқчи.