Кириш Регистрация
17/04 18:00 Локомотив 0-2 Навбаҳор
17/04 19:00 ОКМК 3-2 Бухоро
17/04 20:15 Сурхон 0-1 Қизилқум
17/04 21:30 Сассуоло - Комо
17/04 23:45 Интер - Кальяри
18/04 16:30 Брентфорд - Фулхэм
18/04 18:00 Удинезе - Парма
18/04 18:00 Нефтчи - Насаф
18/04 19:00 Лидс - Вулверхэмптон
18/04 19:00 Ньюкасл - Борнмут
18/04 19:00 Машъал - Хоразм
18/04 20:15 Пахтакор - Динамо
18/04 21:00 Наполи - Лацио
18/04 21:30 Тоттенхэм - Брайтон
18/04 23:45 Рома - Аталанта
19/04 00:00 Челси - Ман. Юнайтед
19/04 15:30 Кремонезе - Торино
19/04 16:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
19/04 18:00 Верона - Милан
19/04 18:00 Эвертон - Ливерпуль
19/04 18:00 Астон Вилла - Сандерленд
19/04 18:00 Ноттингем Форест - Бёрнли
19/04 18:15 Қўқон-1912 - Андижон
19/04 20:30 Манчестер Сити - Арсенал
19/04 21:00 Пиза - Женоа
19/04 23:45 Ювентус - Болонья

Темур Олимхўжаев: «Ҳар қандай рақибга қарши мукаммал тайёргарлик кўриш лозим»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Темур Олимхўжаев, ўз шогирдларининг саралаш баҳсларидан муваффақиятли ўтиб, келаси йили Таиландда бўлиб ўтадиган U-16 ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати финал босқичига йўлланма олишига умид билдирди.

Хабарингиз бор, 26 апрель куни келаси йили Таиланд мамлакатида бўлиб ўтадиган ўсмирлар ўртасидаги (U-16) Осиё чемпионати саралашига қуръа ташланди. Унга кўра Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси (U-16) саралашнинг «В» гуруҳида Фаластин, Яман ҳамда Мальдив ороллари ўсмирларига қарши баҳс олиб боради. «В» гуруҳи ўйинларига эса, Ўзбекистон мезбонлик қилади. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Темур Олимхўжаев бу ёшда барча терма жамоаларнинг савияси деярли бир хил бўлишини таъкидлади.

«Бу ёшда кучсиз рақибнинг ўзи бўлмайди. Барчаси рақибга нисбатан қандай таёргарлик кўрилганига боғлиқ. Рақиб Япония бўладими, Мальдив ороллари термасими, аҳамияти йўқ. Асосийси, уларга қарши яхши ва мукаммал тайёргарликка эга бўлиш», - дейди Темур Олимхўжаев ЎФФ матбуот хизмати билан сухбатда. «Асосий мақсадимиз, саралаш баҳсларидан муваффақиятли ўтиб, келаси йили Таиландда бўлиб ўтадиган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритиш. Ундан кейин эса, Осиё чемпионатида ҳам муваффақиятли иштирок этиб, жаҳон чемпионати йўлланмасига эга чиқишни ният қилганмиз», дея қўшимча қилди Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси устози.

«20-26 апрель кунлари Тошкентдаги Чиғатой ўқув базасида терма жамоанинг навбатдаги йиғинини ўтказдик. Айни пайтда май ойининг сўнггида Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида ҳар йили анъанавий тарзда ўтказилаётган «Каспий Кубоги» турнирига тайёргарлик жараёни бошланди. Бу орада халқаро тажриба тўплаш мақсадида ҳориж терма жамоалари билан ўртоқлик учрашувларини ташкил этиш режаси бор. Бу борада ЎФФ Терма жамоалар маркази ҳозирда Европа ва Осиё қитъасидаги терма жамоалар билан музокаралар бошлаган. Шуни ҳам таъкидламоқчи эдимки, «Каспий Кубоги» баҳсларида терма жамоа ўзидан бир ёш катта бўлган футболчилар билан ўйнайди. Бундан мақсад, ёш футболчиларнинг маҳоратини ошириш ва оз бўлсада тажриба орттириш. Бундай ўйинлар терма жамоадаги футболчиларга яхши мактаб ва тажриба бўлиши мумкин. Қолаверса, турнирда терма жамоага номзод бўлган кўплаб футболчиларни синаб кўриш имконияти бор», - дейди Темур Олимхўжаев.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 16:51, 01.05.2013.
Ўқилди: 3624 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

L’Équipe: «Реал» бош мураббийликка икки асосий номзодни белгилади [2228]

«Реал» президенти ёзда клубни тарк этадиган 8 нафар футболчи рўйхатини тузди — Sport.es [2174]

«15 та титулни қандай қўлга киритишгани энди тушунарли»: Оливер Кан «Реал»ни қаттиқ танқид қилди [1908]

Zo'r TV телеканали 18-апрель куни Испания кубогининг финал баҳсини жонли трансляция қилади [1786]

Ўзбекистонлик 15 ёшли футболчи «Челси» академияси аъзосига айланди [1767]

«Фақат учтасини биламан»: Неймар техник маҳорати энг кучли футболчиларни санаб ўтди [1706]

Жавоҳир Синдаров: “Жаҳон чемпиони бўламан ва кейинги сафар Абдусатторов билан ўйнайман” [1668]

"Манчестер Юнайтед"нинг "Челси" билан ўйин олдидан фақат битта марказий ҳимоячиси қолди [1421]

Саудия Арабистони терма жамоасига янги бош мураббий тайинланади [1415]

Диего Симеоне Мадридда 180 та квартира ва 7 та виллага эгалик қилади [1372]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик