"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола жамоа ярим ҳимоячиси Илкай Гюндоган ҳақида фикр билдирди.
"Гюндоган қайтганидан кейин майдон марказида рақобат кучайди. У ажойиб формада бўлса, бошқа ўйинчини майдонга чиқариш мен учун қийин.
Бошқа футболчилар ҳам ғалаба қозониш истагига эга бўлиши керак", - дея Гвардиоланинг сўзларини келтиради «шаҳарликлар» матбуот хизмати.