"Милан" мухлислари мағлубиятдан сўнг жамоадан норозилигини билдиришди.
“Россонерилар” Чемпионлар лигаси доирасида ўз майдонида “Ливерпуль”га имкониятни бой берди – 1:3.
Ўйиндан сўнг футболчилар трибунага яқинлашганда, ультрас уларни ҳайдаб: "Характерингизни кўрсатинг!" деб бақиришди.
Паулу Фонсека бошчилигида миланликлар бешта ўйиндан биттасида ғалаба қозонди. Навбатда А Серияда “Интер” билан учрашув.