"Бавария" Загребнинг "Динамо"сига қарши ўйинда дарвоза томон 29 та зарба йўллади.
Чемпионлар лигасининг 1-туридан ўрин олган уй ўйинида мюнхенликлар 9:2 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Ўйиннинг 90 дақиқаси давомида "Бавария" рақиб дарвозасига 29 марта зарба берди - 18 та зарба нишонга аниқ борди. Загребнинг "Динамо" жамоаси футболчилари 5 марта зарба йўллаб, "Бавария" дарвозасига 4 марта аниқ нишонга олишди.