"Ливерпуль" бош мураббийи Арне Слот жамоасининг "Милан" устидан қозонилган ғалабасидан (3:1) мамнун бўлди.
"Ўйинга шунчалик кучли, кучли тарзда қайтиш - таъсирли. Биз ғалаба қозонишга ҳақли эдик. Бу узоқ вақт эсимда қоладиган оқшом эди. Лекин умид қиламанки, менда шундай оқшомлар ҳали кўп бўлади", - дея нидерландиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради Sky Italia.