Кириш Регистрация
31/12 00:30 Бёрнли 1-3 Ньюкасл
31/12 00:30 Челси 2-2 Борнмут
31/12 00:30 Ноттингем Форест 0-2 Эвертон
31/12 00:30 Вест Хэм 2-2 Брайтон
31/12 01:15 Арсенал 4-1 Астон Вилла
31/12 01:15 Ман. Юнайтед 1-1 Вулверхэмптон
01/01 22:30 Кристал Пэлас - Фулхэм
01/01 22:30 Ливерпуль - Лидс
02/01 01:00 Брентфорд - Тоттенхэм
02/01 01:00 Сандерленд - Манчестер Сити

Мбаппе Эндрикнинг натижасига муносабат билдирди

Баҳо:
+1 | -

"Реал" ҳужумчиси Килиан Мбаппе "Штутгарт"га қарши Чемпионлар лигаси 1-тур учрашувидан сўнг 18 ёшли бразилиялик ҳужумчи Эндрик ҳақида гапирди.

"Эндрик 18 ёшда ва у голлар уради. Буни қилиш қийин, лекин у буни қилади", - деди Мбаппе Madrid Zone билан суҳбатда.

Эслатиб ўтамиз, бразилиялик футболчи "Штутгарт" билан ўйинда ўзини кўрсатиб, 18 ёшу 58 кунлигида гол уриб, "Лос-Бланкос" сафида Чемпионлар лигасида гол урган энг ёш муаллифга айланганди.

Эндрик 2024 йилнинг ёзида 47,5 миллион евро эвазига "Палмейрас"дан "Реал Мадрид"га кўчиб ўтган эди. Сентябрь ойида у Ла Лиганинг 2-турида "Вальядолид" билан ўйинда гол урган ва тарихдаги энг ёш хорижлик футболчига айланганди. Аввалги рекорд 18 ёшу 152 кунлигида гол урган Рафаэлл Варанга тегишли эди.

Киритилди: 08:45, 18.09.2024.
Ўқилди: 3645 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.