Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

"Арсенал"нинг собиқ футболчиси гиёҳванд моддалар контрабандасида гумонланиб ҳибсга олинди

Баҳо:
+ | -

"Арсенал"нинг собиқ футболчиси гиёҳванд моддалар контрабандасида гумонланиб ҳибсга олинди.

Шотландиянинг иккинчи кучли лигаси вакили "Гринок Мортон" клуби ярим ҳимоячиси 18 сентябрь куни эрталаб қўлга олинди. Ҳибсга олиниши 2 сентябрь куни Британия чегарачилари Бангкокдан учаётган самолётда Лондоннинг "Станстед" аэропортига келган бир нечта жомадонда марихуана топгани билан боғлиқ. Топилган дори воситаларининг қиймати 600 минг фунтга баҳоланмоқда.

Эммануэль-Томас гиёҳванд моддалар контрабандасида айбланмоқда. 33 ёшли футболчи бугун судга чиқади.

Эммануэль-Томас "Арсенал" тарбияланувчиси ва клуб сафида 5 та ўйин ўтказган. Фаолияти давомида у "Бристол Сити", "Ипсвич" ва бошқа клубларда ҳам ўйнаган.

Киритилди: 16:26, 19.09.2024.
Ўқилди: 1621 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик