Кириш Регистрация
03/05 00:00 Осасуна 1-2 Барселона
03/05 15:30 Болонья 0-0 Кальяри
03/05 17:00 ОКМК 0-0 Нефтчи
03/05 17:00 Сельта 3-1 Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 1-0 Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло 2-0 Милан
03/05 19:15 Сурхон 1-1 Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе 0-2 Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус 1-1 Верона
03/05 21:30 Бетис 3-0 Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер 2-0 Парма
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм - Андижон
04/05 19:00 Локомотив - Қизилқум
04/05 19:00 Челси - Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф - Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе - Лацио
04/05 23:45 Рома - Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон - Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

Бокс. Энтони Жошуа ва Даниэль Дюбуа сўнгги "стердаун"ни ўтказишди

Баҳо:
+ | -

Эртага Лондон шаҳридаги муҳташам "Уэмбли" стадионида профессионал бокс турнири ўтказилади.

Оқшомнинг марказий жангида британиялик супероғир вазн тоифаси вакиллари - IBF, WBA, WBO ва IBO йўналишларида собиқ жаҳон чемпиони Энтони Жошуа ҳамда вақтинчалик IBF камари соҳиби Даниэль Дюбуа ўзаро тўқнаш келади. Ушбу жанг тўлақонли IBF чемпионлик камари учун ўтказилади. Бир муддат аввал қолган барча камарлар соҳиби Александр Усик бу титулни вакант қолдирган эди.

Кеча боксчилар сўнгги бор face to face маросимида юзма-юз келишди. Шунингдек, матбуот анжумани ҳам ташкил этилди. Унда икки британияликдан ташқари, уларнинг промоутерлари Эдди Хирн ва Фрэнк Уоррен ҳам иштирок этди ҳамда журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб берди. "Уэмбли" стадионидаги оқшом учун чиқарилган 96 мингта чиптанинг бари аллақачон сотиб бўлинган.

Маълумот учун, 26 ёшли Даниэль Дюбуа профессионал боксда 2017 йилда дебют қилган. 2022 йилнинг июнь ойида америкалик Тревор Брайанни нокаутга учратиб, WBA Regular камарини қўлга киритган. Шу йил июнь ойида Дюбуа хорватиялик Филипа Хрговичга илк мағлубиятни тақдим этиш баробарида вақтинчалик IBF чмпионига ҳам айланган эди.

Энтони Жошуа ҳозира 34 ёшда. У ҳаваскорлар ўртасида Лондон-2012 Олимпиадаси чемпиони ҳисобланади. Профессионал рингда 2013 йилда дебют қилган. 2016 йилнинг апрелида илк бор жаҳон чемпиони бўлган. Кейин эса украиналик Владимир Кличко, сўнгра Янги Зеландия боксчиси Жозеф Паркерни мағлубиятга учратиб, учта жаҳон чемпионлик камарларини ўз қўлида бирлаштирган.

Манба: Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси матбуот хизмати
Киритилди: 10:46, 20.09.2024.
Ўқилди: 806 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик