Кириш Регистрация
04/02 00:45 Болонья 0-3 Милан
05/02 13:00 Ироқ - Эрон
05/02 17:00 Индонезия - Япония

Дармиан: "Етарлича мобил эмас эдик"

Баҳо:
+ | -

"Интер" ҳимоячиси Маттео Дармиан "Милан" билан дербидаги мағлубият (1:2) ҳақидаги саволга жавоб берди.

Симоне Индзаги шогирдлари асосий рақиби билан ўйинга яққол фаворит сифатида келишганди, бироқ дурангга ҳам эриша олишмади.

“Россонерилар” 89-дақиқада Маттео Габбиянинг голи эвазига уч очкони қўлга киритди.

"Биз кийиниш хонасида кўп гаплашмадик - ҳамма ўйин қанчалик муҳимлигини тушунди. Бизда етук ва тажрибали жамоа бор ва биз нима нотўғри бўлганини тушуна оламиз.

Муаммоларни ҳал қилишнинг ягона йўли - бу ишлаш. "Милан" ўзи хоҳлагандек ўйнади, аммо биз буни қилмадик.

Биз етарлича мобил эмас эдик.

Биз олдинга силжишимиз ва ишлашда давом этишимиз керак", - дея Дармианнинг сўзларини келтиради журналист Даниэле Мари.

Киритилди: 08:22, 23.09.2024.
Ўқилди: 735 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.