Кириш Регистрация
04/11 00:45 Интер 1-0 Венеция
04/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-1 Бетис
04/11 19:00 Ал-Васл 1-1 Ас-Садд
04/11 21:00 Ал-Аҳли (СА) 5-1 Аш-Шорта
04/11 21:00 Персеполис 1-1 Ал-Ғарафа
04/11 22:30 Эмполи 1-0 Комо
04/11 22:30 Парма 0-1 Женоа
04/11 23:00 Ал-Ҳилол 3-0 Истиқлол
05/11 00:45 Лацио 2-1 Кальяри
05/11 01:00 Сельта 1-0 Хетафе
05/11 01:00 Фулхэм 2-1 Брентфорд
05/11 13:00 Сентрэл Кост - Шангхай Шенхуа
05/11 15:00 Кавасаки Фронтале - Шангхай Порт
05/11 15:00 Виссел Кобе - Квангжу
05/11 17:00 Жоҳор Дорул Таъзим - Ульсан Хёндэ
05/11 19:00 Пахтакор - Ар-Райян
05/11 23:00 Ан-Наср (СА) - Ал-Айн

«Локомотив» иродали ғалабага эришди

Баҳо:
+ | -

"Локомотив" 7-турда  ҳам ғалаба қозонди ва 19 очко билан мусобақа жадвалида карвонбошилик қилишда давом этадиган бўлди. Бу сафар темирйўлчилар, аввалги ўйинлардан фарқли равишда, иродали ғалабани қўлга киритди.

"Динамо" ўзининг мавсумдаги дастлабки голини мусобақа пешқадами дарвозасига йўллади. 15-дақиқада самарқандликлар бурчак тўпи тепиш ҳуқуқини қўлга киритишди. Бурчакдан етказиб берилган тўпни ҳимоячи Клецков ўтказиб юборди. Тўлқин Мирзаев эса бош билан Бугало дарвозасининг олис бурчагига йўллади.

Майдон эгалари ҳисобни тенглаштиришлари учун 6 дақиқа кифоя қилди. Ислом Иномов ўнг қанотдан тўпни жарима майдончасига етказиб берди ва Фарҳод Тожиев бош билан дарвозани хотиржам ишғол қилди - 1:1. Орадан кўп ўтмасдан Фарҳоднинг ўзи жамоасини олдинга олиб чиқиши мумкин эди. Садриддин Абдуллаев уни дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқариб юборди, бироқ Тожиевнинг зарбасини Андрей Мельничук оёғи билан қайтариб қолди. Қайтган тўпни Жасур Ҳасанов дарвозага йўллашга уринди, аммо зарба бироз ноаниқ бўлди. Ўйиннинг 36-дақиқасида худди шу жуфтлик ижросида яна шундай комбинация уюштирилди. Бу сафар Мельничук тўпни қўллари билан Фарҳоднинг оёқлари орасида қайтариб қолди. Садриддин зарбасига эса аниқлик етишмади. Дарвоқе,. ушбу тўқнашув пайтида дарвозабон қўлидан жароҳат олди ва кўп ўтмай ўз ўрнини Игорь Михайловга бўшатиб берди.

Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқасида темирйўлчилар меҳмонлар дарвозаси олдида 2 марта ўта хавфли вазиятларни юзага келтиришди. Дастлаб Дилшод Жабборов ҳимоячидан тўпни олиб қўйиб, жарима майдончаси ичига кириб борди ва дарвозабон устидан ошириб тўпни Тожиевга етказаётганида захирадан майдон тушган Михайлов уни эгаллаб олди. Кейинги вазиятда эса Ҳасанов чап қанотдан тўп билан жарима майдочасигача яқинлашиб келиб, нарига қанотда дарвоза ёнига яқинлашиб келган Холматовга тўпни етказди. Акмал ўткир бурчак остида зарба беришни ўзига эп кўрмай, тўпни қулайроқ вазиятда турган Тожиевга етказди. Аммо, кутилмаганда, Фарҳод зарба беришга чоғланаётганда сирпаниб кетди ва зарба кучсиз чиқиб қолди. Ўйиндан олдин Тошкентнинг ТТЗ даҳасида кучли ёмғир ёғиб ўтганини таъкидлаш лозим.

Иккинчи бўлим ҳам мезбонларнинг кетма-кет ҳужумлари билан бошланди. Тожиевларнинг кичиги яна бир марта "рандеву"га чиқиб борди ва бу сафар куч билан йўллаган зарбаси баландлаб кетди ва йўл-йўлакай дарвозабоннинг қўлига тегиб майдонни тарк этди. Бурчак тўпидан кейин "Локо" гол уришга муваффақ бўлганди, бироқ тўп узатиб берилган пайтда мезбонлар вакилларидан бири тўпни қўли билан ўйнагани учун гол инобатга олинмади.

Фарҳод қулай вазиятлардан фойдалана олмагани учун Ҳаким Фузайлов майдонга Иван Нагаевни туширди. Тезкор Нагаев 60-дақиқада майдон марказидан ўнг қанот бўйлаб "қочди" ва ўткир бурчак остида дарвозабон билан рўпара келиб, уни Тожиевга узатди. Фарҳод эса бўш қолган дарвозани осонлик билан ишғол этди — 2:1. Бу Тожиевнинг чемпионатдаги 9-голи бўлди. Орадан 2 дақиқа ўтар-ўтмас самарқандлик Тўлқин Мирзаев ўнг қанотдан етказилган тўпни бош билан дарвозага йўллашга уриниб кўрди. Зарба бироз ноаниқ бўлди.

Ўйинни яхши ўтказаётган самарқандликлар дарвозабони Игорь Михайлов 82-дақиқада қўпол хатога йўл қўйди. У ҳимоячидан тўпни қабул қилиб олиб, бошқа қанотдаги ҳимоячига тўпни етказаётганида Нагаевни эгаллаб олди ва қаршисидаги марказий ҳимоячини алдаб ўтиб, Михайловнинг ўзини ҳам доғда қолдирди.

Амалда ушбу гол ўйин тақдирини ҳал қилди. Боиси, қолган 8-10 дақиқа давомида Камо Газаров шогирдлари "Локомотив" дарвозасига 2та гол уришлари қийин эди. Боз устига, улар бир марта ҳам рақиб дарвозасига йўл топа олишмади.

ОЛИЙ ЛИГА. 7-ТУР
"ЛОКОМОТИВ" - "ДИНАМО" - 3:1 (1:1)
Голлар: Фарҳод Тожиев (21, 65), Иван Нагаев (82) — Тўлқин Мирзаев (15)
"Локомотив": Павел Бугало, Бобур Йўлдошев, Садриддин Абдуллаев, Акмал Холматов (Санжар Турсунов 68), Фарҳод Тожиев (Зайниддин Тожиев 73), Жасур Ҳасанов (Иван Нагаев 60), Салим Мустафоев, Ислом Иномов, Ислом Тўхтахўжаев, Виктор Карпенко, Дилшод Жабборов
"Динамо": Андрей Мельничук (Игорь Михайлов 41), Акмал Бозоров, Владимир Киликевич, Тўлқин Мирзаев, Александр Клецков, Акмал Холмуродов, Сирож Сайфиев, Азамат Бобожонов (Комил Шарофетдинов 46), Фирдавс Абдусалимов (Бобур Насимов 71), Темур Дадашев, Санакулов
Ҳакамлар: Т.Тўхтасинов (Андижон), А.Маражабов (Андижон), У.Каримов (Андижон), А.Раҳимов (Андижон).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 18:54, 03.05.2013.
Ўқилди: 4325 марта.
Фикрлар: 31 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.