"Барселона" ўтган ёзда вингер Нико Уильямсни сотиб олишга уриниб кўрди.
Бироқ келишув амалга ошмади - 22 ёшли футболчи "Атлетик"да қолди. Испаниянинг Sport нашри ўз саҳифаларида ёзганидек, Уильямс "Барселона"нинг трансфер мақсади бўлиб қолмоқда.
Каталония клуби Испания терма жамоаси футболчисининг трансферини келаси ёзда амалга оширишни режалаштирмоқда.
Нуфузли Transfermarkt портали экспертлари Нико Уильямсни 70 миллион еврога баҳоламоқда. Футболчининг "Атлетик" билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ўрталарига қадар тузилган.