Босниянинг Sportske нашри Миралем Пьянич Москванинг ЦСКА клубига ўтишга яқин эканини хабар қилди.
Манба берган хабарга кўра, футболчи тиббий кўрикдан ўтиш ва Россия клуби билан шартнома имзолаш учун Москвага учаётганини айтган. Пьянич клуб билан бир мавсумга бошқа мавсумга узайтирилиши мумкин бўлган шартномани келишиб олди, унинг маоши бонусларни ҳисобга олмаганда йилига бир миллион еврони ташкил қилади.
Қайд этилишича, босниялик ЦСКАнинг сербиялик бош мураббийи Марко Николични БАА чемпионатидаги фаолиятидан танийди.
34 ёшли Пьянич "Лион", "Рома", "Ювентус", "Барселона" ва "Бешиктош" каби жамоалардаги ўйинлари билан танилган. Унинг сўнгги клуби БАА чемпионатидаги "Ал-Шаржа" бўлган, футболчи 2024 йилнинг июлидан бери эркин агент ҳисобланади.