Кириш Регистрация
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм 0-3 Андижон
04/05 19:00 Локомотив 1-0 Қизилқум
04/05 19:00 Челси 1-3 Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф 0-0 Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе 1-2 Лацио
04/05 23:45 Рома 4-0 Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон 3-3 Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья 1-0 Реал Сосьедад

Анчелотти футболчиларини ҳакамлар устидан шикоят қилишни бас қилишга чақирди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Карло Анчелотти Испания Ла лигасининг 7-туридан ўрин олган “Алавес”га (3:2) қарши ўйиндаги ҳакамлик ҳақида гапирди.

"Бир неча кун олдин айтганларимни такрорлайман: ҳакамларнинг ёндашуви ўзгарди, сиз бунга кўникишингиз керак. Эътироз билдирганимиз учун тўрт-бешта сариқ карточка олдик, бундан қочишимиз керак, тамом. Биз янги қоидаларга мослашишимиз керак.

Ҳакам менга нима деди? У шикоятлар учун сариқ карточкаларни кераксиз деб билишимни таъкидлади ва ўйинчиларнинг норозилигига йўл қўймаслик учун ўз вазифасини бажариши кераклигини айтди", - дея Анчелотти сўзларини келтиради Marca.

Етти ўйин натижасига кўра, "Реал Мадрид" 17 очко жамғариб, Ла Лига турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда.

Киритилди: 06:59, 25.09.2024.
Ўқилди: 1368 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик