"Челси"нинг собиқ устози Грэм Поттер фаолиятини А Серияда давом эттириши мумкин.
Инглиз мутахассиси "Рома"нинг қисқа рўйхатида бўлган, деб хабар беради таниқли инсайдер Маттео Моретто.
Миш-мишларга кўра, Поттернинг ўзи "Рома"да бу лавозимни эгаллашга тайёр эди, аммо "бўрилар" раҳбарияти Иван Юрични танлади.
Клубнинг бундай қарорга келишининг асосий сабабларидан бири хорватияликнинг А Серия билан таниш бўлганлигидир.