"Порту" дарвозабони Диогу Кошта фаолиятини Испания чемпионатида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Mundo Deportivo журналистлари хабар бермоқда.
Манбанинг хабар беришича, Марк-Андре тер Штегенни жароҳати туфайли йўқотган "Барселона" португалияликни ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Кўк-анорранглилар"нинг спорт директори Деку шахсан Кошта билан шартнома имзолашдан манфаатдор.
Transfermarkt Коштани 45 миллион еврога баҳолаган. Дарвозабон ва "Порту" ўртасидаги меҳнат шартномаси муддати 2027 йилнинг июнь ойи охиригача.