Яқин келажакда Миралем Пьянич ЦСКА футболчисига айланиши керак. Тажрибали ярим ҳимоячи трансферни тўлиқ якунлаш учун тиббий кўрикдан ўтиши керак. Mash телеграм-каналининг хабар беришича, 34 ёшли Пьянич Россияда шахсий тансоқчидан бош тортган. Манбага кўра, Пьянич Москвани энг хавфсиз шаҳарлардан бири деб атаган. Шу билан бирга, Каталонияда "Барселона" футболчиси сифатида Миралем хавфсизлик хизматларидан фойдаланган.
Қайд этилишича, Пьянич ЦСКА раҳбариятидан оиласини Дубайдан кўчиришда ёрдам сўраган. Пьяничнинг ўғлига қулай бўлиши учун Москва клуби футболчи учун мактаб ёнидан уй қидиради.