Ҳар куни тақвимдан норози бўлганлар кўпайиб бормоқда. Матбуот анжуманида “Лилль” устози Бруно Женезио тиғиз тақвимни танқид қилди.
Халқаро танаффусдан сўнг “қизил-кўклар” сафарда “Монако”, “Атлетико” ва “Ланс”га қарши баҳс олиб боради. Учрашувлар 18-26 октябрь кунлари бўлиб ўтади. "Ланс" билан дерби бўлиши сабабли, Женезио унинг жамоаси Чемпионлар лигасида иккинчи таркиб билан ўйнаши мумкинлигини айтди.
"Ҳайратланарли, юмшоқ қилиб айтганда... Бу сўзни айтишни ҳам истамайман, чунки мен хушмуомала бўлишни хоҳлайман. Нега "Ланс" билан ўйинни 27-кунга белгилаб бўлмаганини тушунмаяпман. Балки ўзимизни дербига асраш учун захира жамоа билан Мадридга борармиз. Кейин эса бизни Чемпионлар лигасига ҳамма нарсани бермаганимиз учун танқид қилишади", - дейди мураббий.