"Барселона" вингери Рафинья Диас жамоасининг "Осасуна"га (2:4) қарши ўйиндаги муваффақиятсизлиги ҳақида фикр билдирди.
"Йўқотиш ўсишга ёрдам беради. Мен жамоамизга ва қилаётган ишимизга тўлиқ ишонаман. Биз ҳар доимгидек ҳали ҳам биргамиз", — деб ёзди 27 ёшли футболчи мағлубиятга учраган ўйиндан сўнг ижтимоий тармоқларда.
"Осасуна"дан учралган мағлубият "Барселона" учун жорий мавсум Ла Лигадаги илк мағлубият бўлди. Аввалги етти учрашувда каталонияликлар еттита ғалабага эришган.