"Манчестер Юнайтед" собиқ ҳимоячиси Гари Невилл "Тоттенхэм"дан учралган мағлубиятдан сўнг (0:3) Эрик тен Хаг жамоасини танқид қилди.
"Бу тен Хаг давридаги "Манчестер Юнайтед"даги энг ёмон ўйинлардан бири. Бу ҳақиқатан ҳам ёмон эди.
Жамоа қанчалик чўкиб кетганини кўриб ҳайрон бўлдим. Мен Мойес, Сульшер, ван Гал, Моуриньо ва Рангник қўл остидаги ёмон кунларни эслайман, аммо бугун унданда ёмонроқ бўлди", деди Невилл Sky Sports телеканалида.