"Барселона" ярим ҳимоячиси Френки де Йонг янги шартнома имзолашни истамаяпти.
"Кўк анорранглилар" раҳбарияти бир неча ой олдин 27 ёшли футболчига янги меҳнат шартномаси таклифини билдирган, бироқ у жавоб қайтармаган. Инсайдер Маттео Моретто таъкидлаганидек, "Барселона" нидерландиялик футболчига анча юқори маош таклиф қилган, аммо амалдаги шартнома шартларидагидек юқори эмас.
Френки де Йонг 2019 йилдан бери "Барселона"да ўйнаб келмоқда.